Ички ишлар органларига жиноят содир этган ёки қидирувдаги шахсларни аниқлаш ва топишда хусусий ОАВ имкониятларидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилмоқда. Сенат буни назарда тутувчи қонунни маъқуллади. Ҳозирда ИИО фақат давлат органлари таъсисчилигидаги ОАВ имкониятидан фойдалана олади.
Сенат раиси Танзила Нарбаева транспорт, овқатланиш шохобчалари, хизмат кўрсатиш объектлари, маданий-кўнгилочар муассасаларда ногиронлиги бор шахслар учун шароитлар яратилмаганини тан олди. «Аслида ногиронлар учун шароитлар яратиш ислоҳотга кирмайди, бу — бизнинг мажбуриятимиз», — деди у.
Пойтахтдаги ижтимоий объектларнинг 85 фоизи ногиронлар тўсиқсиз фойдаланишига мослаштирилмаган. Метро бекатларининг кўпларида пандуслар йўқ, борларида ҳам 45 градус қилиб ўрнатилган. Ногиронларнинг 93 фоизи ерусти жамоат транспортини қониқарсиз деб баҳолади. Сенаторлар шаҳарсозларни танқид қилди.
Сенат Кенгашининг репродуктив саломатликни сақлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича мажлисида 2021 йилда 7214 та гўдак вафот этгани маълум қилинди. Болаларда туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш бўйича қатор камчиликлар мавжудлиги қайд этилди.
Сенат Бухоро, Жиззах, Наманган ва Фарғонада аҳоли бандлигини таъминлашга доир ишларни танқид қилди. Хусусан, Бухорода яратилган янги иш ўринлари бир вақтда бошқа соҳада ҳам қайд этилиб, ҳисоботда рақамлар орттириб кўрсатилган. Ўтган йилги инвестлойиҳа маълумотлари эса жорий йилда қайта киритилган.
Сенатнинг 18 ялпи мажлисида суғурта фаолияти, Солиқ кодексига ўзгартиш киритиш тўғрисидаги ва бошқа қонунлар муҳокама қилинади. Қолаверса, сенаторлар Тошкент шаҳри ва вилояти чегараларини ўзгартириш масаласини кўриб чиқади ва ТИВ ҳисоботини тинглайди.
Марказий банк янги дизайндаги 5 минг ва 10 минг сўмлик банкноталарни муомалага чиқаришни режалаштирмоқда.
Сенат навбатдаги ялпи мажлисда Конституциявий суд, давлат харидлари, экологик аудит, деҳқон ва томорқа хўжаликларига оид қонунлар кўриб чиқилади. Бундан ташқари, никоҳланувчи ёшларни тиббий кўрикдан ўтказиш самарадорлигини ошириш юзасидан Ҳукуматга юборилган парламент сўровлари натижалари муҳокама қилинади.
Олий Мажлис Сенати 5 февраль куни бўлиб ўтадиган 12-ялпи мажлисда бир қатор қонунлар, шунингдек, Конституцияга ўзгартиришлар киритиш масаласини кўриб чиқади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг